Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:43

Машинадан йўлга чиқинди ташлайдиганларга жазо кучайтирилди


Суд, судебный молоток, фемида, уголовный кодекс / Court, hammer, femida, criminal code

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрда имзолаган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга биноан транспорт воситаларидан чиқиндиларни ташлаб юборганлик учун жарималар миқдори оширилади.

Янги тартиб 2019 йилнинг 11 январидан кучга киради.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янгиланган 123-моддасига кўра, поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда жарима миқдори ЭКИҲнинг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун билан белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш учун жавобгарлик жорий этилиб, сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG