Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:04

Тошкентда эски Мercedes Benz автобуслари йўналишлардан олинди


Тошкентда автобус ёниб кетиши ҳолатлари кўпайиши ортидан ҳукумат Мercedes Benz Low Flor русумидаги 2008 йилгача ишлаб чиқарилган автобусларни маршрут йўналишларидан олиб ташлаш ҳақида кўрсатма берди.

Сўнгги ҳафтада бу маркадаги иккита автобусда ёнғин содир бўлган.

"Тошшаҳарйўловчитранс" матбуот хизмати ушбу моделдаги автобуслардаги носозлик сабаблари аниқланиши давомида бошқа автобуслар улар ўрнига чиқишини маълум қилди.

Айни пайтда ширкат Тошкент автобус паркини янгилаш мақсадида жорий йил якунига қадар газ ёқилғисида ишлайдиган 80 та янги MAN автобусларини харид қилишни режалаштирмоқда.

2019 йилда пойтахт кўчаларида яна 190та шу турдаги машиналар пайдо бўлиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, синов тариқасида шаҳарда Беларусьда ишлаб чиқарилган МАЗ бавтобуслари қатнови йўлга қўйилган.

"Тошшаҳарйўловчитранс"га кўра, Тошкентга электробусларни жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG