Линклар

Шошилинч хабар
01 июл 2022, Тошкент вақти: 06:00

Йил бошидан буён 14 минг киши доимий яшаш учун Ўзбекистондан кўчиб кетди


2018 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга 121,7 минг киши (119,8 минг киши республика ҳудудларидан, 1,9 минг киши хорижий мамлакатлардан) кўчиб келди.

Кўчиб кетганлар сони эса 134,0 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларига, 14,2 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Бу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботга кўра, миграция сальдоси минус 12,3 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг шу даврида минус 14,9 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 4,1 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,1 минг киши) қайд этилди.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони - 1961 киши. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони - 14195 киши.

XS
SM
MD
LG