Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:02

“МИСиС”нинг Олмалиқдаги филиали очилишида миллиардер Усмоновнинг қатнашиши кутилмоқда


Шавкат Мирзиёев Алишер Усмонов билан.
Шавкат Мирзиёев Алишер Усмонов билан.

2018 йилнинг 18 октябрь куни «Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар» Россия-Ўзбекистон биринчи таълим форуми доирасида Олмалиқ шаҳрида Россиянинг “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” филиали очилади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Айтилишича, Олмалиқдаги филиал университетнинг олтинчи филиалига айланади. “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” Ўзбекистонда ўз бўлинмасига эга Россиянинг тўртинчи олий таълим муассасаси бўлади.

Маълумотларга кўра, тантанали очилиш маросимида бир қатор юқори мансабли шахслар иштирок этади. Улар орасида Россия фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, «МИСиС» ректори Алевтина Черникова, «ОТМК» АЖ бошқаруви раиси Абдулло Хурсанов бор.

Бундан ташқари, маросимда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер, USM Holdings акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмонов ҳам иштирок этиши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG