Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 21:40

Эрдўғон Молдовага икки кунлик амалий сафар билан борди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Молдова президенти Игорь Додон билан.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзаро алоқаларни яхшилашни муҳокама қилиш учун Молдовага икки кунлик хизмат сафари билан борди.

17 октябрь куни Эрдўғон Молдова президенти Игорь Додон билан учрашди. Икки етакчи Кишинёв ва Анқара ўртасида стратегик ҳамкорлик декларациясини имзолади.

Президентлар, шунингдек, Туркия ажратган маблағ ҳисобига қайта таъмирланган президент саройини очиш маросимда қатнашди.

17 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Додон Туркия Молдова учун ўта муҳим ҳамкор эканлигини таъкидлади.

18 октябрь куни Эрдўғон Гагаузия мухтор вилоятига сафар қилди. Гагаузияда асосан русча сўзлашадиган ва Православ насронийликни қабул қилган туркий халқ бўлмиш гагаузлар яшайди.

Эрдўғон ташрифидан бир неча ҳафта аввал Молдова полицияси Туркия разведка хизматлари билан ҳамкорликда етти ўқитувчини қўлга олган эди. Ўқитувчилар бунинг ортидан Молдовадан бадарға қилинди. Бу эса инсон ҳуқуқлари ташкилотлари танқидига учради.

XS
SM
MD
LG