Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 22:55

Ўзбекистондаги туғруқхоналарда ишлаган 31 раҳбар ходим ишдан олинди


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати республикадаги туғруқхона ва ҳомиладор аёлларга хизмат кўрсатиш тиббий муассасаларида кенг кўламли текширувлар ўтказмоқда.

ЎзА агентлигида чоп этилган хабарда айтилишича, шу кунга қадар ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган камчиликлар ортидан мамлакат бўйлаб жами туғруқхоналардаги 31 раҳбар лавозимидан озод этилган ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.

Расмий хабарга кўра, камчиликларни аниқлаш учун алоҳида ишчи гуруҳлар тузилган ҳамда аҳоли орасида сўровлар ўтказилган.

Шу кунда мамлакатда аёлларга босқичма-босқич перинатал ёрдам кўрсатишга ихтисослашган 210 та туғруқ муассасаси борлиги, уларда жами 2 минг 635 акушер-гинеколог ишлаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG