Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 13:09

Президент Мирзиёев ҳамкасблари Путин ва Назарбоев билан норасмий тарзда учрашди


uzbekistan - Mirziyayev, Putin and Nazarbaev

Президент Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 20 октябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига борди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, бу вилоятда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган.

"Учрашувда уч мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди", деб хабар қилади матбуот хизмати.

Минтақа раҳбарлари билан норасман учрашган Россия президенти бунга қадар Ўзбекистонга 18-19 октябрь кунги давлат ташрифини амалга оширди.

Шу кунда Ғарб давлатлари қўллаган санкциялар остида қолган Россия раҳбарининг Ўзбекистонга бу галги сафари мисли кўрилмаган даражада кенг кўламли бўлди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, ўтказилган учрашув ва семинарлар якунларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785 та битим ва меморандум имзоланган.

Эришилган келишувлар натижасида 79 та Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилиши, 23 та янги савдо уйи очилиши ҳамда Ўзбекистонда 20та улгуржи-тақсимот маркази тузилиши кўзда тутилган.

Бу давлат ташрифидан сўнг Қозоғистонда ўтган норасмий учрашув эса бугунга келиб Марказий Осиё Россия учун ўта муҳим минтақа бўлиб қолаётганига далил ўлароқ баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG