Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:18

Умрага борган тожикистонлик аёл худкушлик қилди


Тожикистон Дин ишлари қўмитасидан Озодликка юборилган ҳужжат
Тожикистон Дин ишлари қўмитасидан Озодликка юборилган ҳужжат

Мусулмонларнинг муқаддас шаҳри Маккага умра зиёратига борган 22 яшар тожикистонлик аёл Моҳира Мансурова 21 октябрь куни худкушлик қилди.

Тожикистон Дин ишлари қўмитасининг сўзчиси Афшин Муқимнинг 23 октябрь куни Озодликка айтишича, Моҳира Мансурова Ҳарам Масжиди ёнидаги меҳмонхонанинг 13-қаватидан ўзини ерга ташлаган.

Афшин Муқимга кўра, Моҳира Мансурова Умра зиёратига эри, акаси ва келинойиси билан борган бўлган.

Дин ишлари қўмитасининг сўзчисининг айтишича, ўз жонига суиқасд қилган аёлнинг яқинлари ҳеч кимдан даъволари йўқлигини маълум қилганлар.

Ҳар йили Тожикистондан 6 минг одам ҳаж зиёратига боради, умрага борувчилар сони эса бир неча баробар кўпдир.

XS
SM
MD
LG