Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2022, Тошкент вақти: 19:46

Россия Украинанинг 322 фуқароси ва 68 ширкатига нисбатан жазо чоралари қўллай бошлади


Россия 322 нафар Украина фуқароси ва 68та украин ширкатига нисбатан санкциялар киритди.

Жазо чораларини қўллашни назарда тутган қарор 31 октябрда Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев томонидан имзоланди.

Ҳужжат Россия ҳукумати сайтида нашр этилди.

Санкцияга Украина ҳукуматидаги қатор вазирлар, жумладан ички ишлар вазири Арсен Аваков, парламент депутатлари ва бизнес вакиллари киритилган.

Шунингдек, Россия жазо чораларига собиқ бош вазирлар Юлия Тимошенко ва Арсений Яценюк, Украина президентининг ўғли Алексей Порошенко ва Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалый учраган.

22 октябрда Россия президенти Владимир Путин "Украинанинг Россия жисмоний шахсларига нисбатан нодўстона муносабати туфайли ижтимоий-иқтисодий чораларни қўллаш" ҳақидаги қарорни имзолаганди.

Путин ҳукуматга санкциялар қўлланиши зарур бўлган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини тузишга топшириқ берганди.

Санкцияларга кўра, Россия ҳудудида рўйхатга кирган жисмоний ва юридик шахслар маблағлари ва мол-мулклари муҳрланади ва Россия ҳудудидан капиталларнинг чиқиши тақиқланади.

XS
SM
MD
LG