Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 21:06

Чет эллик сайёҳлар учун инглиз тилидаги белгилар жорий этилади


Туризм-рекреация инфратузилмаси объектларига ташриф буюришни ошириш, осон етиб бориш ва туризм соҳасига маданий мерос объектларининг максимал тарзда интеграллашуви учун O‘z DSt 3331:2018 “Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар” стандарти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қомитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Мазкур белгиларнинг асосий вазифаси туристларга номаълум жойда йўналишни аниқлашда кўмак беришдир. Жигарранг фонли йўл кўрсаткичлари чет эллик сайёҳлар йўналишлари ўтадиган йўлларда ўрнатиш учун мўлжалланган.

Инфратузилма объекти (шаҳар, кўча, музей, стадион ва ҳ.к.) ва географик объектларни англатадиган белгилардаги ёзувлар ўзбек ва инглиз тилларида ёзилади.

Сайёҳлар учун навигация ва йўналишни кўрсатувчи маълумотлар тизимининг халқаро намуналарини танлашда туризм бозорининг ривожланиши юқори даражада бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганишга аҳамият берилган. Хусусан, МДҲ ҳамда ЕИ мамлакатлари халқаро стандартлари ва тажрибалари таҳлил қилинган.

“Тизимнинг қўлланиладиган кўз билан кўриладиган элементлари турли миллатлар ва диний конфессияларнинг вакиллари қабул қилишидаги фарқларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган”, дейилади қўмита хабарномасида.

XS
SM
MD
LG