Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:40

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ойлиги оширилади


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабридан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелидан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилади.

Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 7 ноябрида имзоланган “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш, Молия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

XS
SM
MD
LG