Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:41

Тошкент туманида 5 киши, Сўхда эса 2 киши ис газидан заҳарланди


Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Ойдинҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К.И. исмли аёлнинг уйи ертўласига ўрнатилган иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан газидан аёлнинг ўзи, қизи, икки набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумот тарқатди.

Вазирлик хабарномасида яна шу куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида “Себзор” маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб, назоратсиз қолдиргани сабабли ўзи ва турмуш ўртоғи М.М.лар кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилгани айтилган.

Ҳар икки ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG