Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:13

Тошкентда ўта муҳим ишлар бўйича терговчи пора билан ушланди


Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ тергов бўлими вакили пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар беради. Исми ошкор этилмаган шахс Наркотрафик ва гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши жиноятларни тергов қилиш бўлинмасида ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи лавозимида ишлаган. Катта терговчи ўзи юритаётган жиноий иш бўйича гумонланаётган шахсни қамоқ жазоси билан қўрқитиб, ундан 500 АҚШ доллари талаб қилган. У шахс эса катта терговчининг тамагирлиги ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган. Ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи пора олаётганда ушланган. Қайд этилишича, суд ҳукми билан у 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG