Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 21:04

Тошкент ва Қозон орасида поезд қатнови йўлга қўйилади


"Ўзбекистон темир йўллари" ширкатининг маълум қилишича, 8 декабрдан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатнови йўлга қўйилади.

"Тошкент – Екатеринбург йўналишидаги йўловчи поезд жорий йилнинг 8-декабрдан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади", - деб хабар қилди ширкат вакили.

Поезд белгилаганган жадвалга кўра ҳар шанба кунлари Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради ва шу куннинг ўзида Қозон – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Поезднинг плацкарт вагонларига чипта нархи 1 млн 175 минг сўмни, купе учун эса - 1 млн 570 минг сўмни ташкил қилиши билдирилди.

XS
SM
MD
LG