Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 21:31

Самарқандда аёл ис газидан ҳалок бўлди


Ҳалок бўлган аёл иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаган.

Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, “Кумушқирғоқ” МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолган ва оқибатда фуқаро иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, касалхонага келтирилганида вафот этган.

11 ноябрь куни содир бўлган бу фожиа ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Айтилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG