Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:46

Адлия вазирлиги боғча болаларини овқатлантиришда тақиқланадиган маҳсулотлар рўйхатини эслатди


Ўзбекистондаги боғчалардан бирининг ўйин майдончаси (иллюстратив сурат)

Тегишли санитар қоидаларга мувофиқ боғчаларда қўзиқоринлар, қайнатилмаган сут; термик ишлов берилмаган творог ва сметана, сувда яшовчи қушларнинг тухуми ва гўшти, ветеринар кўригидан ўтказилмаган гўшт ва балиқ каби маҳсулотлардан болаларни овқатлантиришда фойдаланиш тақиқланади.

Бу ҳақда огоҳлантирган Адлия вазирлиги тақиқланадиган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхатини келтирди.

Тошкент вилояти Бекобод туманида музлатгич ишламагани боис, 59 бола ва 3 ходим овқатдан заҳарланди, ҳодиса содир бўлган 8-сонли боғча вақтинча ёпилди.

Gazeta.uz нашрининг Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига таяниб хабар қилишича, бу боғчада заҳарланган 62 киши 9-10 ноябрь кунлари туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Уларга дастлаб, "ўткир гастрит, гастроэнтерит" ташхиси қўйилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG