Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:37

Қобулда намойиш бўлиб ўтаётган ҳудудда худкуш ҳужуми амалга оширилди, камида 6 киши ўлди


Афғонистон пойтахти Қобулда намойишчилар тўпланган ҳудудга яқин ерда амалга оширилган худкуш ҳужумидан камида 6 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, белига бомба бойлаб олган ҳужумчи Афғонистон ҳукумати шиа мусулмонларни толиблардан ҳимоя қила олмаётганига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтаётган ҳудудга яқин ерда ўзини портлатиб юборган.

Намойишлар 11 ноябрь куни бошланган. Намойишчилар асосан ҳазоралар яшайдиган Ғазни ҳамда Урўзгон вилоятларида ҳукумат аҳолини толиблар ҳужумларидан ҳимоя қила олмаётганидан шикоят қилиб, пойтахтга келган.

Мазкур вилоятларда бир ҳафтадан бери толиблар ҳужумлари тўхтамаяпти. Ҳужумларда нечта одам ҳалок бўлгани ҳозирча номаълум. Шундай бўлса-да, 11 ноябрь куни расмийлар Ғазнида жангарилар камида 15 оддий фуқаро ҳамда 10 хавфсизлик хизмати ходимини ўлдирганини билдирди.

Фараҳ вилоятида эса толиблар 11 ноябрь оқшомида амалга оширган ҳужумда камида 37 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG