Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:28

Трамп: Покистон АҚШ учун фойдали ҳеч бир иш қилгани йўқ


АҚШ президенти Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Покистон АҚШ учун фойдали ҳеч бир иш қилмаганини” айтиб, ўз маъмуриятининг Исломободга миллионлаб доллар қийматга эга ҳарбий ёрдам беришни тўхтатиш қарорини ҳимоя қилди.

Жорий йилда Трамп Покистон ўз ҳудудидаги жангариларга қарши етарлича курашмаётгани айтиб, Исломободга кўрсатилиши режалаштирилган 800 миллион долларлик ҳарбий кўмакни бекор қилди.

18 ноябрь куни Fox News телеканали эфирга узатган интервьюда Трамп Покистонни Ал-Қоида асосчиси Усама бин Ладинни Покистонга яширишга кўмаклашишда айблади.

Бин Ладин 2011 йил Покистоннинг Абботтобод шаҳрида АҚШ махсус кучлари амалиёти давомида ўлдирилган. Ўша пайтда у Покистоннинг таниқли ҳарбий академиялари яқинида яширин яшаётган бўлган.

Жорий йил бошида Трамп Twitterда АҚШ кейинги 15 йил давомида Покистонга “гўллик қилиб” 33 миллиард доллар ҳарбий кўмак кўрсатганини, бунинг эвазига эса Исломобод “ёлғон ва тамагирликдан бошқа ҳеч нима қайтармаганини” ёзган эди.

XS
SM
MD
LG