Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:43

Россияликларнинг 22 фоизи қашшоқликда яшамоқда


Кремлга алоқадир тадқиқот маркази октябрь ойида ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Россия аҳолисининг бешдан биридан кўпроғи қашшоқликда яшайди.

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси 21 ноябрь куни эълон қилган ҳисоботда ёзилишича, россияликларнинг 22 фоизи “қашшоқлик зонасида” бўлиб, улар тирик қолиш учун лозим бўлган асосий озиқ-овқатлардан бошқа ҳеч нима сотиб олишга қодир эмас.

Бундан ташқари, россияликларнинг деярли 36 фоизи “риск зонасида” яшамоқда, яъни улар яхшигина овқатланишга ва уст-бош олишга қодир, аммо уларнинг жамғармалари оз ёки умуман йўқ. Шу сабаб мазкур гуруҳдагилар учун узоқ муддат фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларни харид қилиш жуда мушкул. Ҳисоботда, шунингдек, ушбу гуруҳдагиларнинг молиявий аҳволи яхшиланиши эҳтимоли жуда оз эканлиги айтилади.

14 фоиз россиялик эса “ўзгаришлар содир бўлиши мумкин бўлган зонада” бўлиб, уларнинг моддий аҳволи яхшиланишини кутиш мумкин.

Ниҳоят, россияликларнинг 28 фоизи “комфорт зонасида” бўлиб, улар яхши овқатланишга ва яхши уст-бош ҳамда узоқ фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларни харид қилишга қодир. Келажакда уларнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши эҳтимоли эса жуда оз.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG