Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:40

Чиқинди учун пул йиғиш билан ҳам МИБ шуғулланадиган бўлди


«Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича қўшимча вазифа юклатилсин», -дейилади Ўзбекистон президентининг 22 ноябрдаги фармонида.

Ушбу санадан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади.

Фармонга мувофиқ, 1 январдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўловларни истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлаш асосида амалга оширади.

Мажбурий тўловлар тўлаш бўйича жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан тўлов олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда судларга киритилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG