Линклар

Шошилинч хабар
27 март 2026, Тошкент вақти: 01:59

Трамп Афғонистонга бориши мумкинлигига ишора қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп.
АҚШ президенти Дональд Трамп.

22 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп илк маротаба Афғонистонга бориб, у ердаги америкалик ҳарбийлардан хабар олиши мумкинлигига шама қилди.

Афғонистондаги қўшинлар билан телеконференция орқали суҳбатлашган президент АҚШ полковникларидан бирига:

- Қўшма Штатларга қайтиб келганингизда кўришамиз, балки сизни ўша ерда кўраман. Кейин нима бўлишини билмайсиз, - деди.

Журналистлар президентдан Афғонистонга бориш-бормаслиги ҳақида сўраганда, президент шундай деди:

- Вақти келганида, жуда қизиқ ишга қўл урамиз.

Трамп, шунингдек, АҚШ Афғонистон масаласида “жуда-жуда кучли музокараларни” олиб бораётганини таъкидлади. Президент музокаралар толиблар билан ўтказилаётгани ёки йўқлигини очиқламади.

XS
SM
MD
LG