Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:03

Украина Конституциявий суди мамлакатнинг ЕИ ва НАТОга аъзолик йўналишини маъқуллади


Украина президенти Петр Порошенко.

Бу борадаги қонун лойиҳаси мамлакат президенти Петр Порошенко томонидан тақдим қилинган эди. Суднинг қарори Украинанинг ЕИ ва НАТОга аъзо бўлишга ҳаракат йўналишини мамлакат Конституциясида мустаҳкамлайди.

ЕИ ва НАТОга аъзо бўлишдан аввал Украина бир қатор сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказиши керак. Украина НАТО билан мунтазам равишда қўшма ҳарбий машқлар ўтказмоқда.

Россия Шимолий Атлантика Иттифоқининг кенгайишига ва кенг қамровли ҳарбий машқлар ўтказилишига қарши чиқиб келмоқда.

Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кириши “Қадр-қиммат инқилоби” иштирокчиларининг талабларидан бири эди. Шу кунларда инқилоб бошланишининг беш йиллиги нишонланмоқда.

XS
SM
MD
LG