Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 21:10

"Шўртаннефтгаз" ишчилари Қашқадарё ҳокимлиги олдида норозилик акцияси ўтказди (ВИДЕО)


"Шўртаннефтгаз" ишчилари вилоят ҳокимлиги олдида норозилик қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

"Шўртаннефтгаз" ишчилари вилоят ҳокимлиги олдида норозилик қилмоқда

Қашқадарëдаги “Шўртаннефтгаз” корхонасининг уч юздан зиёд собиқ ишчиси 24 ноябрь куни Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Халқ қабулхонаси олдида раҳбариятнинг ўзларини ишдан бўшатиш қароридага норозилик билдиришга йиғилди. Ишдан бўшатилганлар Озодлик билан суҳбатда, корхона раҳбариятини меҳнат қонунларини бузганликда айблашди.

“Шўртаннефтгаз” корхонасида 17 йил қўриқчилик қилган ишчилардан бири, шу ой бошида огоҳлантирувсиз бўшатилиши ортидан намунали уйга олган кредитини тўлай олмай, кўчада қолганини айтади.

- Бу корхонага ишониб намунали уйга кредит олганлар кўп. Мен ҳам олганман, лекин 324 ишчини бир кунда огоҳлантирмасдан кўчага ҳайдаяпти. Шунча одам оиласини қандай боқади энди?”, дейди “Шўртаннефтгаз”нинг собиқ қўриқчиси.

Лекин, 24 ноябр куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги халқ қабулхонаси олдига йиғилганларни ҳеч ким қабул қилмаган.

- "Бугун қабулхонада ҳеч ким йўқ, тарқалинглар" дейишди. Биз "Ўзбекнефтгаз" бошлиғи Баҳром Ашрафхоновнинг Қаршига келганини эшитиб, ҳоким билан бирга бизни қабул қилармикан, деган умидда бу ерга йиғилган эдик, - дейди “Шўртаннефтгаз” корхонаси собиқ ишчиси.

"Шўртаннефтгаз" ишчилари вилоят ҳокимлиги олдида норозилик қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

Ишдан бўшатилаётган 324 ишчининг барчаси корхона қўриқчиларидир.

Ўзбекнефтгаз"дан олинган маълумотга кўра, норози ишчиларнинг талабларини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.

“Шўртаннефтгаз” мулозимларидан бирига кўра, 2 ноябрь куни корхонадаги “Тезкор қўриқлаш хизмати” бўлими бутунлай тугатилиб, унинг ўрнига ИИВнинг қўриқлаш хизмати билан шартнома тузилган.

“Корхона Ички ишлар бўлимининг Қўриқлаш хизмати билан имзолаган шартномага мувофиқ, бундан кейин корхонанинг нефть, газ қувурларини қўриқлаш ички ишлар ходимлари зиммасига юклатилди”, деди “Шўртаннефтгаз” мулозими.

Мамлакатдаги энг йирик газ қазиб чиқариш корхоналаридан бири бўлган "Шўртаннефтегаз” - "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компаниясининг шўъба корхонасидир.

Озодлик боғланган ишчиларнинг айтишича, эндиликда улар Ўзбекистон президенти қабулхонасига мурожаат этишмоқчи.

-Ягона умидимиз Шавкат Миромоновичдан энди, - дейди “Шўртаннефтгаз” корхонаси собиқ ишчиси.

“Шўртаннефтгаз” корхонаси 1980 йилда ташкил топган бўлиб, газ қазиб олиш, газ, нефт конларини ишлатиш, газни ва газ конденсатини тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.

Ҳозирда "Шўртаннефтегаз" жами 21 та нефт ва газ конденсати конларидан фойдаланмоқда.

"Шўртаннефтегаз"нинг йиллик газ ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 15 миллиард куб метрни ташкил қилади. Бу мамлакат бўйича йиллик газ ишлаб чиқаришнинг тўртдан бирига тўғри келади.

Шунингдек, корхона 175 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.

XS
SM
MD
LG