Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:21

Ўзбекистонлик аёл учоқда бешинчи фарзандини туғди


"China Southern Airlines" ширкатининг Пекин - Тошкент йўналишида парвоз қилган учоқда ўзбекистонлик аёл бешинчи фарзандини туғди.

24 ноябр куни ўзбекистонлик Наргиза Қосимова Хотой пойтахтидан Тошкентга учиб келаётиб тўсатдан кўзи ёриди. У ўғил туғди.

Парвоз вақтида чақалоқ дунёга келгани сабабли учоқ Пекин шаҳрига қайтиб қўнишга мажбур бўлган.

Хабарларга кўра, онанинг ҳам, ҳомиладорлик еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхши.

Улар Пекиндаги Hemujia касалхонасига жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG