Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:34

Ғарб Украинани қувватлаб, Россияни денгизчиларни озод қилишга чақирмоқда


Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Жонатан Аллен.

Ғарб давлатлари Қора денгизда Россия томонидан Украинага тегишли кемалар ўққа тутилиб, 23 нафар денгизчи ушланганидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаб чиқди.

БМТ да ва 26 ноябрь кечга яқин тарқатилган баёнотларида Ғарб давлатлари, Украина суверенитети ва халқаро Шартномалар бузилганини таъкидланади, Москва қўлга олинган денгизчиларни зудлик билан озод қилишга чақирилади.

«Қўшма Штатлар Россиянинг тажовузкор қадамларини қоралайди», - дея баёнот берди АҚШ давлат котиби Майк Помпео, у Россияни Украинага кемаларни ва экипаж аъзоларини қайтаришга чақирди, шунингдек «Украина суверенитети ва унинг халқаро тан олинган ва сув ҳудудларига ҳам жорий қилинган ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга” даъват қилди.

Помпеонинг фикрича, ҳар икки томон босиқ бўлиши ва ўз зиммаларига олган халқаро мажбуриятларни бажариши, Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Петро Порошенко вазиятни барқарорлаштириш йўлида бевосита иштирок этишлари керак.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли денгизда юз берган ҳодисани «Украина суверенитетини очиқчасига бузиш», дея атади ва Россия Украинадаги кескинликни юмшатишни истамаётганини қайд этди. «АҚШ Россия тажовузига қарши украин халқини қўллаб-қувватлашда давом этаверади», деди Хейли.

Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Жонатан Алленнинг айтишича, ўзининг Украинага қарши сўнгги ҳаракатлари билан Россия Ғарбга таҳдид қилмоқда.

«Россия Қримнинг ноқонуний аннексиясини мустаҳкамламоқчи ва Азов денгизини аннексия қилмоқчи. Россия, халқаро ҳамжамият индамасдан бунга рози бўлишини ва буни замонавий реаллик сифатида қабул қилишини истаётган кўринади. Йўқ, биз буни қабул қилмаймиз, - деди Аллен. - Янги реаллик ташкил қилиш орқали тарихни қайта ёзишга Россияга имкон бериш керак эмас».

Россия қўшинлари 25 ноябрда Қора денгизда Қрим ярим ороли соҳилларидан нарида сузиб кетаётган Украина кемаларига қарши ўт очгани ортидан Украинада икки ойлик ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Хабарларда айтилишича, Россия 23 нафар украин денгизчисини асир олган ва 3 та кемани Керчда ушлаб турибди. Улар Қора денгиздан Керчь бўғози орқали Азов денгизига ўтмоқчи бўлган.

XS
SM
MD
LG