Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:44

Керчдаги тўқнашув ортидан Украина Россия билан чегарадош ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилди


Украина парламенти - Верховная Рада мамлакатнинг Россия ва Молдованинг россияпараст Днестрбўйи минтақаси билан чегарадош ўнта вилоятида ҳарбий ҳолат жорий қилди. Ҳарбий ҳолат 28 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга жорий қилинди.

Украина президенти Петр Порошенко ҳам ўзининг аввалги фармонини ўзгартириб, ҳарбий ҳолатни 60 кундан 30 кунга қисқартирди. Ўз қарорига изоҳ берар экан, президент ҳарбий ҳолат сайловолди кампанияси бошланишига тўғри келиб қолишини истамаслигини айтди.

Украина Верховная Радаси 26 ноябрь куни кечқурун навбатдаги президент сайлови ўтадиган кунни ҳам эълон қилди: сайлов 2019 йилнинг 31 мартида бўлиб ўтади.

25 ноябрь куни Украина ҳарбийлари Керчь бўғозида 12 миллик ҳудуддан чиқиб кетиши билан кемаларига аввалига Россия кемаси келиб урилгани, сўнг Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. 12 миллик ҳудудни Қрим ярим оролини аннексия қилганидан буён Россия ўзиники дея ҳисоблайди.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг маълумотларига қараганда, кемаларда жами 23 киши бор бўлиб, ўққа тутишдан сўнг украиналик ҳарбийлари билан алоқа узилиб қолди. Олти нафар украиналик ҳарбий хизматчи жароҳат олди, улардан икки нафарининг аҳволи ниҳоятда оғир, дея хабар берди Украина томони. Енгил жароҳат олган уч нафар украиналик ҳарбий хизматчиси Керчь шифохонасида даволанмоқда ва «ўзларини яхши ҳис қилишмоқда», дея хабар берди ТАСС.

XS
SM
MD
LG