Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:26

Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари вазифасидан озод қилинди


Лазиз Тангриев Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозимидан озод қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Тангриев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод қилинган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайтида бу ҳақда маълумот йўқ.

Лазиз Тангриев бу лавозимга 2017 йилнинг июнида иш бошлаганди. У бу лавозимда 2013 йилдан буён директор бўлган Омонулла Юнусов ўрнини эгаллаган.

Лазиз Тангриев 2017 йил июлида агентлик раҳбари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар эса Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG