Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:56

Гулчеҳра Нуруллаева Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди


28 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ижодкорлар – Гулчеҳра Нуруллаева ва Шароф Убайдуллаевга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу хабар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси расмий сайтида эълон қилинди.

Сайт хабарида бундан бошқа маълумот йўқ.

Таниқли ўзбек шоираси Гулчеҳра Нуруллаева 80- йиллар охири, 90-йиллар бошида жамият ҳаётида анча таъсирли кучга эга бўлган демократик ҳаракат фаолларидан бири бўлган. Ислом Каримов даврида таъқибга учраган бу ҳаракат фаоллари орасида Нуруллаева ҳам бўлган.

Ўзининг 80 ёшини қаршилаётган Гулчеҳра Нуруллаеванинг энг сўнгги китоби 1988 йилда нашр этилган.

XS
SM
MD
LG