Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 20:28

Олимпия чемпиони унвонидан маҳрум қилинган Артур Таймазовнинг олтин медали россиялик спортчига топширилади


Артур Таймазов 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасида.

Олимпиада чемпиони унвонидан маҳрум қилинган ўзбек полвони Артур Таймазовнинг олимпия олтин медали россиялик курашчи Бахтиёр Ахмедовга 2 декабрь куни Москвада бошланадиган Иван Яригин кубоги учун ўтадиган халқаро кураш турнирининг очилиш маросимида тантанали топширилади.

Новости агентлигининг 29 ноябрда билдиришича, медални топшириш маросимида Россия Олимпия қўмитаси раиси Станислав Поздняков ва Халқаро олимпия қўмитаси вакили Шамиль Тарпичшев иштирок этади.

2017 йилнинг 31 мартида Халқаро олимпия қўмитаси Таймазовнинг 2008 йилдаги Олимпия ўйинларида қўлга киритган олтин медалдан маҳрум қилган эди. Қўмита Таймазовнинг допинг пробаси қайта текширилганда тақиқланган туринабол моддаси топилганини билдирган. Шундан келиб чиқиб, Таймазовнинг медалини Ахмедовга олиб бериш тўғрисида қарор чиқарилган.

120 кило вазн тоифасида Артур Таймазов Бейжинда ўтган 2008 йилги Олимпиадада россиялик курашчи Бахтиёр Аҳмедов устидан ғалаба қозонган эди.

Таймазов эркин кураш бўйича 120 килограммгача оғирликда 2004 йилда Афинада, 2008 йилда Бейжинда, 2012 йилда Лондонда ўтказилган Олимпиадаларда учта олтин медални, 2000 йилда Сиднейда ўтказилган Олимпиадада битта кумуш медални қўлга киритган.

XS
SM
MD
LG