Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:35

52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси қўлга олинди


Тошкентда шанба куни 46 ёшли Қозоғистон фуқароси қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, у 2018 йилнинг январ ойида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгасидир.

"Автобус 46 яшар Қозоғистон Республикаси фуқароси О.М.га тегишли бўлиб, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига келмаган ва терговдан қочиб юрган. У "Транспортни сифатсиз таъмирлаганлик ва уни техник носозликлар билан эксплуатацияга чиқарганлик" моддаси бўйича айбланмоқда", - дейилади хабарда.

Тошкент милицияси гумонланувчини Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширишини билдирди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида ушбу жиноий иш юзасидан суд жараёни давом этмоқда.

Ноябрь ойи бошида беш нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Улар орасида автобус ҳайдовчиси ва механик бор.

2018 йилнинг январ ойида Ақтўбе вилоятининг Самара-Шимкент трассасида Россияга йўл олган йўловчилар автобуси ёниб кетган. Ёнғин оқибатида Қозон шаҳрига ишлашга кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишган.

XS
SM
MD
LG