Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 09:48

2019 йилда мамлакат бўйлаб 15 мингта арзон уй ва квартира қурилиши режаланмоқда


Бухоро вилоятидаги арзон намунавий уй (иллюстратив сурат)

Адлия вазирлиги 30 ноябрь куни ўтказган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжуманида 2019 йилда жами 15 минг 10 та арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилиши айтилди.

Расмий маълумотга кўра, қурилаётган уйларнинг 11 минг 70 таси муҳтож оилаларга мўлжалланган.

Шунингдек, келгуси йилда алоҳида тоифалар - Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари учун 2 минг 10та квартира қурилади.

Брифинг давомида яна 15 та қонун ҳужжати, жумладан, “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонлари тақдим қилинган.

XS
SM
MD
LG