Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:05

Шахмат бўйича ёши 16 гача бўлганлар Олимпиадасида ўзбекистонликлар ғолиб бўлди


Туркиянинг Конья шаҳрида ёши 16 гача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор ғолиб бўлди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Турнирда Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусаттаров, Шамсиддин Воҳидов, Ситора Сапарова, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоевлар иштирок этди.

Ўзбекистон шахматчилари тўққиз турда Венгрия (4:0), Польша (3:1), Молдова (3,5:0,5), Россия (3:1), Ҳиндистон (3:1), Украина (3,5:0,5) термалари устидан ғалаба қозониб, АҚШ жамоасига имкониятни бой берди (1,5:2,5).

"Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкисидир", -дейилади хабарда.

ў

XS
SM
MD
LG