Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:23

Россияда 5219 та Ravon Nexia R3 автомобили носозлиги учун қайтариб олинмоқда


Россия Техник назорат ва метрология федерал агентлиги (Росстандарт) Ravon Nexia R3 русумидаги 5219 та автомобилни RAVONни ишлаб чиқарувчи корхонанинг Россия бозоридаги расмий вакили ООО «Равон Моторс Рус» таъмир учун ихтиёрий равишда қайтариб олаётганини билдирди.

​«Равон Моторс Рус» компанияси маълумотларига кўра, 2017 йил май ойидан 2018 йил мартигача бўлган муддатда сотилган (VIN-кодлар — PDF) автомобиллар қайтариб олинмоқда.

«Транспорт воситаларининг қайтариб олинишига пружинали хомутнинг босиб турувчи кучи етарлича бўлмагани сабабли металл қувур билан чиқариш шлангининг алмаштириб қўйилгани эҳтимоли борлиги сабаб бўлди», дейилади хабарда.

«Равон Моторс Рус» вакиллари қайтариб олиш рўйхатидаги Nexia R3 эгаларига хат ёзиш ёки қўнғироқ қилиш орқали яқин атрофдаги дилерлик марказларига транспорт воситаларини таъмирлаш учун олиб бориш тўғрисида хабар қилади. Автомашина эгаларининг ўзлари ҳам автомобиль VIN-коди кўрсатиб ўтилган рўйхатга мос келса, мустақил равишда яқин атрофдаги дилерлик марказлари билан боғланиб, таъмирга ёзилишлари мумкин.

Қайтариб олинаётган автомобилларда бошқарув чамбараги шланг тизимига қўшимча иккита хомут ўрнатилиши, бу ишлар бепул амалга оширилиши хабар қилинди.

Ravon автомобили Асакадаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG