Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:31

Помпео: Хитой, Эрон ва Россия глобал миқёсда барқарорликни издан чиқармоқда


АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитой, Эрон ва Россияни қатор халқаро келишув ва шартномаларни бузиб келаётир, деб танқид қилди.

4 декабрь куни Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғинидан олдин сўзга чиққан Помпео тилга олинган уч мамлакатнинг ҳаракатлари жаҳонда беқарорликка сабаб бўлаётганини таъкидлади. Котиб АҚШ халқаро институтлардаги камчиликлардан ўз манфаатлари учун фойдаланиб келаётган мамлакатларни фош қилишда давом этишини қўшимча қилди.

Помпео, шунингдек, президент Дональд Трамп маъмурияти муҳим халқаро масалалар бўйича бир тарафлама чора кўраётгани ҳақидаги айбловлар асоссиз эканлигини айтди.

- Президент Трамп етакчилигида биз халқаро лидерликни ёки халқаро тизимдаги дўстларимизни ташлаб қўйганимиз йўқ. Биз суверен давлатларга тўла ҳамда очиқ, адолатли, шаффоф ва эркин давлатларга тўла жаҳонни сақлаб қолиш, ҳимоя қилиш ҳамда тарғиб қилиш учун чора кўряпмиз, - деди Помпео.

Котибнинг сўзларига кўра, бу мақсадга эришиш учун нафақат Америка, балки бошқа демократик давлатлар ўз ҳиссасини қўшиши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG