Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:40

Ғаллаоролда ис газидан заҳарланган 4 нафар одам вафот этди


Иллюстратив сурат.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 4 декабрь куни ис газидан заҳарланган тўрт нафар одам вафот этди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг билдиришича, вафот этганлардан 2 нафари Янги қишлоғида, яна 2 одам Кетмончи қишлоғида яшаган.

Фожеага газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги охирги тўрт кун ичида Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида камида 15 одам ис газидан заҳарланганини билдирди. Улардан бир нафари вафот этган. Қолганларига эса тиббий ёрдам кўрсатилган.

Заҳарланганларнинг 7 нафари ёш болалардир.

XS
SM
MD
LG