Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:34

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов Халқаро теннис федерацияси томонидан тақдирланди


Рустам Иноятов.

Халқаро теннис федерацияси МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятовни «Ўзбекистонда теннисни ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик содиқлиги учун» алоҳида мукофот билан тақдирлади.

Маҳаллий нашрларнинг 6 декабрда хабар беришича, мукофотлаш маросими 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манилада Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси доирасида бўлиб ўтди.

Мукофотни Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти топширган.

Бундан ташқари Ўзбекистон теннис федерациясига «Жаҳон теннисини ривожлантиришдаги улкан ҳиссаси учун» махсус мукофоти ҳам топширилди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини 23 йил бошқарган Рустам Иноятов 2018 йилнинг 31 январь куни ишдант олиниб, президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди. У, шунингдек, сенатор ҳамдир.

Рустам Иноятов 1999 йилдан бери Ўзбекистон теннис федерациясига ҳам раҳбарлик қилиб келади.

XS
SM
MD
LG