Линклар

Шошилинч хабар
15 апрел 2021, Тошкент вақти: 07:23

2018 йилда қанча пахта териб олингани айтилди


Бу йил Ўзбекистонда 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут, жами бўлиб 58 триллион 181 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирилди.

Бу маълумот президент Мирзиёевнингқишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида келтирилди.

Табрикномада бу йил табиат инжиқликлари – баҳорнинг қуруқ келгани, кутилмаган жала ва бўронлар, ёз фаслидаги кучли сув танқислиги, жазирама иссиқ, турли ҳашарот ва касалликлар экин-тикинларга катта хавф туғдиргани, кузда эса ёғин-сочинларнинг барвақт бошлангани қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказгани қайд этилган.

Давлат статистика қўмитасига кўра, 2017 йили Ўзбекистонда 2,9 миллион тоннадан ортиқроқ пахта териб олинганди.

XS
SM
MD
LG