Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:28

Россияликлар Приморье ўлкасида учинчи марта губернаторларга овоз бермоқда


Россиянинг Узоқ Шарқидаги Приморье ўлкасида губернатор сайлови қайта ўтказилмоқда.

16 декабрь куни бўлиб ўтаётган сайловда тўрт номзод беллашмоқда.

Сайловолди сўровлари Кремль дастаклаб келаётган ва ҳозирда губернатор вазифасини бажараётган Олег Кожемяко олдинда бораётганини кўрсатмоқда.

Сайлов иккинчи босқичга қолдирилмаслиги учун номзодлардан бири камида 50 фоиз овоз тўплаши керак.

Ўлкада губернатор сайлови учинчи марта ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 20 сентябрида сайлов комиссияси иккинчи босқич натижаларини бекор қилди. Бунга сайлов давомида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилгани сабаб бўлди.

16 сентябрь куни ўтказилган сайлов эса якунига етай деган пайтда Кремль бошқарувидаги “Единая Россия” партияси номзоди, амалдаги губернатор Андрей Тарасенко олдинда келаётган Андрей Ишченко устидан бирданига ғалаба қозонди.

Иккинчи босқич бюллетенларини санаш охирлаёзган пайтда кузатувчилар ва мухолифлар сайловда ютқазаётган Тарасенко фойдасига ҳар хил ўйинлар бошланганини баралла айтди. Оқибатда, бу сайлов натижаси ҳам “жиддий қонунбузариликлар” сабаб бекор қилинди.

XS
SM
MD
LG