Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Европа киноакадемияси “Совуқ уруш”, “Сталиннинг ўлими” фильмларини мукофотлади


“Сталиннинг ўлими” фильми постери
“Сталиннинг ўлими” фильми постери

Польшада суратга олинган “Совуқ уруш” фильми Европа киноакадемиясининг 5 мукофоти билан тақдирланди.

“Сталиннинг ўлими” фильми эса "энг яхши Европа комедияси" номинациясида ғолиб чиқди.

15 декабрь куни Испанияда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Россия расмийлари жиноий айблов қўйган украиналик режиссёр Олег Сенцов ҳамда россиялик режиссёр Кирилл Серебренниковлар ҳам тақдирланди.

Польшалик режиссёр Павел Павликовскийнинг “Совуқ уруш” лентаси энг "яхши фильм", "энг яхши режиссёр", "энг яхши сценарий", "энг яхши актриса" ҳамда "энг яхши фильм муҳаррири" номинацияларида ғолиб чиқди.

Британиялик режиссёр Армандо Ианнуччининг “Сталиннинг ўлими” фильмида совет диктатори Иосиф Сталиннинг кутилмаган вафоти ортидан совет етакчилари ўртасида юзага келган саросима ҳамда амал талашиш жараёни тасвирланган.

Россия Маданият вазирлиги “Сталиннинг ўлими” фильмини экстремистик, дея баҳолаб уни Россия катта экранларида кўрсатишни ман қилган. Вазирликнинг ушбу қарори халқаро миқёсда кескин танқид қилинди.

XS
SM
MD
LG