Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:00

Саудия Арабистонида Ҳашогги ўлими юзасидан суд бошланди


Жамол Ҳашогги
Жамол Ҳашогги

Саудия пойтахти Риёдда таниқли публицист Жамол Ҳашогги ўлими юзасидан 11 шахс устидан суд бошланди, дея хабар берди Саудия расмий матбуоти.

3 январь куни бошланган маҳкаманинг илк кунида прокурорлар айбланувчилардан беш нафарига ўлим жазоси беришни талаб қилдилар.

Айбланувчиларнинг шахслари расман ошкор этилгани йўқ.

Саудия ҳукуматининг кескин танқидчиларидан бўлган публицист Жамол Ҳашогги 2 октябрда Истанбулдаги Саудия консулхонасига кириб кетганидан сўнг ўлдирилган эди.

Унинг жасади қолдиқлари ҳозирга қадар топилгани йўқ.

Риёд дунё бўйлаб кескин танқидларга сабаб бўлган қотилликка ворис шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг алоқадорлиги ҳақидаги иддаоларни рад этган.

Прокурорларга кўра, Ҳашогги ўлими уни Саудияга қайтаришга уринган агентлар томонидан содир этилган "мудҳиш" амалиёт бўлган.

Саудия Арабистони Туркиянинг 18 айбланувчини, жумладан, Анқара назарида, қотилликни амалга ошириш учун Туркияга сафар қилган саудиялик 15 нафар хавфсизлик ходимини, экстрадиция қилиш талабини рад этган.

XS
SM
MD
LG