Линклар

Шошилинч хабар
08 апрел 2020, Тошкент вақти: 17:45

Тошкентга яна 50 та "Ман" автобуси келтирилади


“Тошшаҳартрансхизмат” ширкатининг маълум қилишича, Тошкент автосаройлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган катта сиғимдаги “МАN” ҳамда ўрта сиғимли “SAZ LE 60” автобуслари билан босқичма-босқич бойитилмоқда.

Ширкатга кўра, бугунги кунга қадар йўловчилар учун зарур қулайликларга эга 40 та “МАN” ва 58 та “SAZ LE 60” автобуслари келтирилган. Айни пайтда яна 14 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар етказилган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг январь ва февраль ойларида 20 тадан “МАN” ҳамда 8 та “SAZ LE 60” русумли жами 48 та янги автобуслар келтирилиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон пойтахтида автобус ёниб кетиши ҳолатлари кўпайгани боис ўтган йили барча Мercedes Benz Low Flor русумидаги 2008 йилда ишлаб чиқарилган автобуслар маршрут йўналишларидан олиб ташланган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG