Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 14:02

Солиқ қўмитаси иш берувчиларга ойликларни оширишни тавсия қилди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси 7 январь куни иш берувчиларга ўз ходимлари ойликларини оширишни тавсия қилди.

Бу борадаги хабар Солиқ қўмитасининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 7 бандига мувофиқ 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан, ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди”, дейилади расмий хабарда.

Президентнинг мазкур қарорига асосан, йирик корхоналар учун 25 фоиз, кичик корхоналар учун эса 15 фоиз миқдорида бўлган ягона ижтимоий тўлов солиғи пасайтирилган эди.

Энди йирик корхоналар ҳам, кичик корхоналар ҳам ягона ижтимоий тўлов солиғини 12 фоиз даражасида тўлайдилар.

Солиқ қўмитаси ўз ахборотида бундан бошқа маълумотларни бермаган.

Солиқ қўмитаси бу борадаги қўшимча маълумотларни 71 202 32 82 телефони орқали олиш мумкин эканлигини билдирган. Бироқ Озодлик мухбирининг Тошкент вақти билан соат 9дан 12.45 гача бу телефон рақамига уланиш ҳаракатлари самара бермади. Телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади ёки “Линия банд. Илтимос, кейинроқ қўнғироқ қилинг”, деган жавоблар бўлди.

Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти эса Бишкекда очилмади.

Айни пайтда ўзбек маҳаллий матбуотининг ёзишича,2018 йилнинг ноябрь ойида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ягона ижтимоий тўлов солиғининг пасайтирилиши натижасида ҳар бир фуқаро 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ойлик даромадидан ўртача 6,5 фоиздан кўпроқ ютишни бошлашини таъкидлаган эди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳукумати 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида Солиқ кодексининг янги таҳрири 2019 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилишини билдирган.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG