Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2019, Тошкент вақти: 17:37

Тошкентда Amity университети филиали очилади


Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкентда Ҳиндистондаги Amity университетининг филиали очилади.

Бу ҳақда хабар қилган Telegram каналида хабар қилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университет битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Amity Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Amity Университети Ҳиндистондаги етакчи хусусий олий ўқув юрти бўлиб, унда 150 мингдан зиёд талаба таълим олади.

Университетнинг бош биноси Ноида шаҳрида жойлашган, мамлакат бўйлаб 11 та шаҳарда кампуслари, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапурда, шунингдек Хитой, ЖАР ва бошқа давлатларда филиаллари бор.

Тошкентда филиал очиш тўғрисида келишувга Ўзбекистон президентининг ўтган йил кузидаги Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида эришилган.

XS
SM
MD
LG