Россияда аҳолининг президент Владимир Путинга бўлган ишончи сўнгги икки ҳафтада уч фоизга тушган.
Россия аҳоли фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўнгги сўров натижаларига кўра, ҳозирги кунда Путинга ишонувчилар 33,4 фоизни ташкил қилади.
Бу Путин ҳокимиятда бўлган даврдаги энг катта тушишдир.
Путин бошқараётган тизимга бўлган аҳолининг асосий эътирозлари нарх-навонинг ошиши ва аҳоли даромадининг пасайгани (57% респондент), одамларни иш билан таъминлай олмаслик (46 % респондент) ва гражданларнинг ижтимоий ҳимоясиз қолгани (43 % респондент) билан боғлиқ экани қайд этилди.
Экспертлар Россия аҳолисининг норозилиги ошиб боришига энг аввало нафақа ёшининг 60 (аёллар) ва 65 га (эркаклар) кўтарилиши билан боғламоқда.
Медведев бошқараётган вазирлар маҳкамаси янги 2019 йил бошидан Россияда Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳам 18 дан 20 фоизга кўтарди.