Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2022, Тошкент вақти: 19:57

Тошкентда мудҳиш аварияда уч киши ҳалок бўлди


26 январ куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди.

Пойтахт Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига кўра, тунги соат 2:00лар атрофида Абдулла Қодирий кўчасидаги (собиқ ҳайвонот боғи ёнида) "Нексия-3" русумидаги автомобил ҳайдовчиси реклама баннери устунига келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи, 25 ёшли А.Т. ва унинг икки нафар йўловчиси (аёллар) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Учинчи йўловчи (аёл киши) шифохонага олиб кетилган, шифокорлар унинг ҳолатини оғир, деб баҳолашмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг тезликни сезиларли даражада ошириши, оқибатда автотранспорт воситаси бошқарувини йўқотиши сабаб рўй бергани айтиляпти.

Ўзбекистонда 2018 йилда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларида 2262 одам ҳалок бўлди. Ички ишлар вазирлиги бу борада 24 январь куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлардан ташқари 8458 киши тан жароҳати олди.

2018 йилда 2017 йилга нисбатан йўл транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга (2473 киши), жароҳатланганлар сони 12,2 фоизга (9637 киши) озроқ бўлди.

XS
SM
MD
LG