Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 15:32

ТИВ: АҚШ Ўзбекистонга савдо имтиёзлари бериш масаласини ўрганмоқда


Ўзбекистон делегацияси АҚШда расмийлар билан учрашмоқда. ТИВ сайтидан олинган сурат.

Қўшма Штатлар мажбурий меҳнатни тугатиш йўналишида ишлаётган Ўзбекистонга савдо имтиёзларини бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда 10 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Расмий маълумотда таъкидланишича, бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева раҳбарлигидаги делегация 7 февраль куни бу масалада АҚШ савдо вакили ёрдамчисининг ўринбосари Эрланд Хэрфиндал билан учрашди.

Хэрфиндал Ўзбекистонга бож тўловларисиз савдо-сотиқ қилиш юзасидан имтиёзларни бериш массласи айни пайтда кўриб чиқиш жараёнида эканини айтган.

Ўзбекистон делегацияси халқаро ташкилотлар томонидан ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни тўхтатиш масаласида музокаралар олиб бориш учун 4 февралда АҚШга борган эди. Делегация Cotton Campaign халқаро коалициясининг Вашингтонда ўтадиган йиллик йиғилишида иштирок этди.

Бундан ташқари ўзбек делегацияси ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари вакиллари, Америка ишлаб чиқарувчилар бирлашмалари, касаба уюшмалари билан учрашади. Шунингдек, Давлат департаменти, меҳнат вазирлиги ва халқаро ташкилотлар расмийлари билан музокаралар ўтказилади.

Ўнлаб ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан иборат бўлган Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахтага бойкот эълон қилиш тадбирини бошлаган эди. Бунга Ўзбекистонда болалар ва катталар пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани асосий сабаб бўлган.

Бойкотга Nike, Zara, GAP, Levi"s, H&M, UNIQLO ва бошқа жаҳонга машҳур брендлар қўшилган эди.

XS
SM
MD
LG