Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 15:27

Тошкентнинг Амир Темур кўчасида ёнғин юз берди


Тошкентлик ўт ўчирувчилар.

Тошкентнинг Амир Темур кўчаси, 6 уйда жойлашган офислардан бирида 11 февраль куни эрталаб ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, ўт ўчириш хизматига ёнғин тўғрисидаги хабар соат 8дан 30 дақиқа ўтганида келган.

“Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари оқибатида ёнғин бир неча дақиқа ичида ўчирилди”, дейилади расмий хабарда.

Бино томининг 60 квадрат метри ёниб кетган. Ёнғин оқибатида одамларга зарар етгани тўғрисида маълумот йўқ.

Ёнғин электр симларидаги носозлик туфайли юз берган қисқа туташув натижасида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG