Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 11:31

Қозоғистонга авиапарвозлар сони ҳафтасига ўнтага кўпайтирилди


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги даврий авиарейслар сони ҳафтасига ҳозирги 22тадан 32тага кўпайтирилди.

Регнум агентлигининг 13 февраль куни Қозоғистон Индустрия ва инфраструтура вазирлигига таяниб хабар беришича, бу борадаги шартнома «Эйр Астана» ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан имзоланган.

Келишувга асосан 2019 йилнинг баҳор-ёз мавсумида Олмаота-Тошкент рейси ҳафтасига 10 марта қатнайди. Ҳозирги кунда бу ўйналишда ҳафтасига 7та парвоз амалга оширилмоқда. Шунингдек, Астана-Тошкент рейси ҳам ҳафтасига 4тадан 6тага кўпайтирилди.

XS
SM
MD
LG