Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2020, Тошкент вақти: 10:54

Тошкентда иккита шер боласини 6 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди


Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида иккита шер боласини сотишга ҳаракат қилган тўрт нафар шахс қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси хабар берди. Қўмитага кўра, йиртқич жониворлар Spark ва Lacetti машиналари багажларида бўлган.

Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузилишига қарши кураш бошқармаси маълумотига кўра, фирибгарлар пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Эркаклар ёввойи ҳайвонлар савдосидан олти минг доллар ишламоқчи бўлганлар, - дейилади қўмита билдирувида.

Лекин, шер болалари Ўзбекистонга қаердан ва қандай олиб келинган, ҳаридорлар кимлар бўлган?

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси маълуот бермади.

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ишларини ўтказишмоқда.


XS
SM
MD
LG