Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:55

АҚШ Туркияда 16 фаолга айблов эълон қилинганидан хавотир билдирди


Cumhuriyet газетасининг собиқ бош муҳаррири Жан Дундар.
Cumhuriyet газетасининг собиқ бош муҳаррири Жан Дундар.

Вашингтон Туркияда 16 нафар фуқаровий жамият етакчиси, жумладан, таниқли саховатпеша ҳамда журналистга айблов эълон қилингани юзасидан чуқур хавотир изҳор қилди.

23 февраль куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Роберт Палладино Туркия “сўз эркинлиги, тинч йиғилиш ва уюшиш эркинлигини ҳурмат қилиши” кераклигини таъкидлади.

Жорий ҳафтада қўлга олинганлар орасида расмий айбловсиз тергов изоляторида 477 кун ушлаб турилган таниқли саховатпеша Осман Кавала ҳам бор.

Cumhuriyet газетасининг собиқ бош муҳаррири Жан Дундарга ҳам айблов эълон қилинди. Дундар 2016 йилда Германияга қочиб борган.

Уларга 2013 йилда Гези паркида аксилҳукумат намойишларни уюштириш айблови қўйилган. Ўшанда намойишчилар президент Режеп Таййиб Эрдоған истеъфосини талаб қилган эди.

Айбланувчилар гуноҳкор деб топилса, бир умрга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG